Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий гвардия ходимларининг овқатланиши қандай ташкил этилиши тасдиқланди
18.04.2019 12:35,  
30

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, аутсорсерлар хокимликлар томонидан танлаб олинади.

Аутсорсинг хизмати учун ҳисоб-китоб 15 фоиз олдиндан, 85 фоиз ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний ҳисоб-китоб кейинги ойнинг 5-санасигача амалга оширилади.

Аутсорсер фойдаланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро ва миллий стандартларга жавоб бериши шарт.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати тиббий ходим томонидан текшириб борилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини қозонга солиш Миллий гвардия бўлинмалари вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Ошхона учун берилган моддий-техник воситалар аутсорсерга вақтинча фойдаланишга берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан