Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ҳокимияти фабрикадан олиб қўйилган ер учун 2,7 млрд сўм товон пули тўлайди
18.04.2019 12:52,  
4

Тошкент ҳокимияти Tumaris қандолатчилик фабрикаси жойлашган ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйгани учун 2,7 млрд сўм миқдорида товон пули тўлайди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар қилди.

Аввалроқ Universal Plast Montaj Engineering компанияси ССПга мурожаат қилиб, хусусий мулкка тегишли ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш ҳамда ноқонуний қурилганлик важи билан бузиб ташлашга ҳаракат қилинган Tumaris фабрикаси биносини сақлаб қолишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Компания ССП билан биргаликда тўққиз ой давомида бир неча марта давлат ва бошқа инстанцияларга мурожаат қилди, дейилади хабарда.

20 март куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди даъвогарнинг мурожаатига асосан ер участкасини давлат ва жамият эҳтиёжлари мақсадида олиб қўйгани учун Тошкент шаҳар ҳокимлигидан 2,759 млрд сўм миқдорида товон пули ундирилиши ҳақида ҳукм чиқарди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан