Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар ичак саратонини келтириб чиқарувчи озиқ-овқат маҳсулотларини аниқладилар
18.04.2019 14:15,  
95

Ҳар куни қизил (мол, чўчқа, қўй) гўштини ва қайта ишланган гўшт оз миқдорда истеъмол қилиш ичак саратонини келтириб чиқариши эҳтимолини ошириши мумкин. Буни Окфорд университети тадқиқотчилари аниқлади. Тадқиқот натижалари International Journal of Epidemiology журналида чоп этилган.

Тадқиқот 6 йил давомида ўтказилган. Бунинг учун мутахассислар 500 минг бемор маълумотларини тўплашди. Илмий иш бошланганда 40-69 ёшда бўлган кишилар ўртасида  2 609 та ҳолатда ичак саратони қайд этилди.

Тадқиқот натижасида олимлар кунига 21 грамм ёки ундан кам истеъмол қилганларга қараганда 76 грамм қизил ва қайта ишланган гўштни исътемол қиладиган одамларда саратон касаллиги ривожланиш хавфи 20 фоиз юқори бўлиши аниқланган.

Шунингдек, 8 грамм истеъмол қилганларга қараганда, кунига 54 грамм қизил гўштни истеъмол қилган инсонларда саратон хавфи 15 фоизга кўпроқ эканини қайд этилган.

Кунига 29 грамм қайта ишланган гўштни истеъмол қилганлар, кунига 5 грамм истеъмол қиладиганларга қараганда, касаллик хавфи 19 фоиз юқори бўлгани аниқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан