Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров жиноят иши тафсилотлари ошкор этилмаётгани сабаби маълум қилинди
18.04.2019 14:45,  
38

Шу кунларда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судида Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Рашид Қодиров устидан суд мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Севимли» каналининг «Замон» информацион-таҳлилий дастурида маълум қилинди.

«Собиқ Бош прокурорга нисбатан очилган жиноят иши доирасида 13 киши айбланиб судга берилган. Уларга ҳам пора бериш, пора олиш, фирибгарлик, айбсиз кишига ҳам айб юклаш каби айбловлар қўйилган. Жиноят иши жуда мураккаб, кўп воқеали бўлгани учун уни судда кўриб чиқиш муддати 4 ойгача узайтирилган. Шунинг учун ҳам маълумот беришга улгурмадик. Сўроқ қилиниши керак бўлган, ўрганилиши керак бўлган шахслар жуда ҳам кўп. Суд тергови бўйича қонуний қарор қабул қилинади ва бу ҳақда ОАВда маълум қилинади», — дейди Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди судьяси Бахтиёр Исомов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан