Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида сўнги ўринлардан бирида қолмоқда
18.04.2019 18:53,  
14

«Чегарасиз мухбирлар» халқаро ноҳукумат тешкилоти (Reporters sans frontières, RSF — сайти Ўзбекистонда блокланган) ҳар йиллик матбуот эркинлиги рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон ушбу рейтингда сўз эркинлиги соҳасида энг ёмон вазиятга эга давлатлар рўйхати — «қора ҳудуд"ни тарк этиб, 160-ўринни эгаллади. Ўтган йили Ўзбекистон 165-ўринда эди. Айни вақтда, ҳозирги вазият RSF баҳосига кўра «ёмон» (bad) сифатида баҳоланмоқда.

«Назорат, цензура ва ўз-ўзини цензура қилиш ҳамон мавжуд, оммавий ахборот воситалари устидан сезиларли даражадаги назорат сақлаб қолинмоқда», — дейилади ташкилот хабарида.

Қозоғистон рейтингда 158, Тожикистон — 161, Туркманистон эса 180-ўринни банд этди. Қирғизистон эса 83-ўринни эгаллаб, матбуот эркинлиги соҳасида «муаммоли» (problematik) баҳоланаётган ягона давлат бўлиб турибди.

МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистондан юқорида Россия (148-ўрин), Беларусь (153), Украина (102), Молдова (91), Арманистон (61) ва Грузия (60) қайд этилган. Энг яхши вазиятли давлатлар эса Болтиқбўйича давлатларида: Литва — 30, Латвия — 24, Эстония — 11-ўрин.

Биринчи ўринни Норвегия, иккинчи ўринни Финляндия эгаллаган бўлса, Швеция етакчилар учлигини якунлади. Биринчи ўнликдан эса Нидерландия, Дания, Швейцария, Янги Зеландия, Ямайка, Бельгия ва Коста-Рика ўрин олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан