Жиззахда “Дамас” ва юк автомашинаси тўқнашиши натижасида икки киши ҳалок бўлди

19.04.2019 | Жамият | 4757

Жиззах вилоятида “Дамас” ва юк автомашинаси тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида 18 апрель куни фуқаро бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинани “Тошкент-Термиз” йўлининг 971-км.да ҳайдаб кетаётган вақтда йўл четида тўхтаб турган фуқаро бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.

“Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси Н.Н. ва унинг йўловчиси 25 ёшли А.Б.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар”, - дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.