Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда ташкил қилинган «Келажак билан ришта» номли амалий машғулотларда ўзбекистонлик талабалар қатнашмоқда
21.04.2019 21:14,  
1

Туркиянинг Радио ва Телевидение олий кенгаши (RTÜK) «Келажак билан ришта» номли халқаро амалий машғулотлари бу йил Газиантеп ва Шонлиурфа шаҳарларида ташкил этмоқда.

Амалий машғулот Туркиянинг мустақиллик учун олиб борган курашининг 100 йиллигига бағишлаб «Oзод курашида алоқа воситалари» мавзусида бўлиб ўтади.

24-27 апрел кунлари ўтказиладиган амалий машғулотда Марказий Осиё, Oзарбойжон ва Болқон давлатларидан келиб, Туркия университетларининг коммуникация факультетларида медиа ва журналистика йўналишлари бўйича таълим олаётган талабалар иштирок этади.

Иштирокчилар машғулотда Туркия ва ўз мамлакатларидаги озодлик курашлари ҳақида мақола, ҳужжатли фильм ва график дизайн йўналишларида тақдимотлар тайёрлашади. Радио ва Телевидение олий кенгаши раҳбари Абубакир Шаҳин ва кенгаш аъзоси Ариф Фиртина томонидан машғулот учун тайёргарликлар охирига етказилди.

Эътиборли томони, машғулотда ўзбекистонлик олти талаба ҳам тақдимотлар ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Радио ва Телевидение олий кенгашининг аввалги амалий машғулотлари Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида ўтказган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан