Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон аҳолиси 2019 йилда қанчага кўпайди?
22.04.2019 13:22,  
39

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 апрел ҳолатига 33 млн 375,8 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 120,3 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсди. Бу рақамлар Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида қайд этилган.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16 млн 865,1 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16 млн 510,7 минг кишини (49,5 %) ташкил этди.

2019 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 159,5 мингта бола тирик туғилганлиги қайд этилган.  Улардан 82,3 минг нафари ўғил болалар, 77,2 минг нафари эса қиз болаларни ташкил этади. Шунингдек, мамлакатда 37,1 мингта вафот этганлар қайд этилган.

Таъкидланишича, ФҲДЁ бўлимларида 53,7 мингта никоҳ ва 8 мингта ажралишлар рўйхатга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан