Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда аҳоли умумий даромади 8 фоизга ошгани айтилди
22.04.2019 15:11,  
13

Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи чорагида аҳоли умумий даромади миқдори 64,9 триллион сўмни ташкил қилган, Давлат Статистика қўмитаси эълон қилган ҳисоботга кўра.

Бу  ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,6 фоизга кўп. Аҳоли жон бошига тақсимланганда, ҳар бир кишига умумий даромад  1,948 млн сўмни ташкил қилади.

Вилоятлар бўйича тақсимланганда, энг катта даромад Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Бу ерда аҳоли жон бошига ўртача умумий даромад 4,687 сўмни ташкил қилди.

Иккинчи ўринда Навоий вилояти. Бу ерда умумий ўрта даромад аҳоли жон бошига 2,965 сўмни ташкил қилди.

Учинчи ўринда Бухоро вилояти – 2,208 млн сўм, кейин Тошкент вилояти – 2,134 сўм, Хоразм – 1,933 млн сўм. Қолган вилоятларда аҳоли умумий даромади миқдори 1,4 – 1,7 млн сўм орасида.

Статистика қўмитаси аҳоли умумий даромадининг таркибини ҳам келтириб ўтган. Унга кўра, даромадларнинг катта қисми 66 фоиз - меҳнат фаолиятидан олинган, 26 фоиз – пул ўтказмаларидан иборат.

Қолган 5,3 фоиз - мол-мулкдан олинган даромадлар ва 2,6 фоиз - шахсий истемол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромад.

Статистка қўмитас хабарида айтилишига кўра, ўтган йил давомида аҳоли меҳнат фаолиятидан олаётган даромадлар миқдори 123 фоизга, мустақил банд бўлишдан олган даромадлар сони 118 фоизга  ўсган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан