Қозоғистонлик ногирон болакай Месси билан учрашди, Пике билан эса футбол ўйнади (видео)

22.04.2019 | Спорт | 4763

Қозоғистонлик ногирон болакай Али Турганбеков Лионель Месси ҳамда “Барселона”нинг бошқа юлдузлари билан кўришди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Ёш қозоғистонлик Instagram саҳифасида хушхабар билан ўртоқлашди

“Месси мени бошимни силаганда ўзимни жуда бахтиёр ҳис этдим. У менга нималардир деди. Ҳаммаси учун Яратганга миннатдорчилик билдираман!”, - дея ёзган у.

Учрашув чоғида Али ўзининг кумирлари билан суратга тушди ва клубнинг “Камп Ноу” стадионидаги машғулотлари иштирок этди. Шунингдек, “Барселона” юлдузларидан бири Жерар Пике билан футбол ўйнашга муваффақ бўлди.

Аввалроқ 11 ёшли Али Украина терма жамоаси собиқ футболчиси ва жамоанинг бош мураббийи Андрей Шевченко, афсонавий Диего Марадона билан учрашишга муваффақ бўлган.