Украинанинг янги президенти ҳақида: шахсий ҳаёти, мол-мулки ва сайлов олди ваъдалари

22.04.2019 | Жаҳон | 7578

41 ёшли Зеленскийни янги қиёфада – сиёсатчи ва Украина президентлигига номзод сифатида ҳаммага маълум бўлди.

Зеленский сайловларнинг биринчи босқичида рақиблардан ўзиб кетди. Амалдаги президент Петр Порошенко билан иккинчи босқичга ўтди.

Украинининг бўлажак президенти Владимир Зеленский нима билан қизиқ?

Владимир Зеленскийнинг ёшлиги

Владимир Зеленский 1978 йилда 25 январда Украинанинг Кривой Рог шаҳрида туғилган.

Отаси - Александр Зеленский дастурчи бўлган, техника фанлари доктори, профессор, Криворожск иқтисодиёт интитутининг информатика кафедраси мудири лавозимида ишлаган.

Онаси - Римма Зеленская 40 йил муҳандис бўлиб ишлаган.

Владимир болалик чоғида 4 йил Монголиянинг Эрдэнэте шаҳрида яшаган. У ерда отаси хизмат сафарида бўлган, шу шаҳарда Зеленский биринчи синфни тамомлайди.

Кейинчалик оила Кривой Рог шаҳрига қайтади, у ерда инглиз тилини ўрганишга ихтисослашган 95-сонли мактабда таҳсил олади.

Укранинанинг бўлажак президент жуда қобилиятли бола бўлган. У спортни жуда яхши кўрган, юнон-рим кураши, оғир атлетика, волейбол ва баскетбол спорт турлари билан шуғулланган.

Бундан ташқари, Зеленский пианино ва бал рақс тўгарагида ҳам шуғулланган. Владимир мактаб ҳаваскорлик ишларида фаол қатнашган.

1995 йилда мактабни иккита тўрт баҳо билан тугатди.

Зеленскийга Исроилда бепул таълим олиш бўйича гранд тақдим этилган, бироқ унинг отаси бунга қаршилик қилди.

Шунинг учун Зеленский Криворожск иқтисодиёт интитутининг ҳуқуқшунослик мутахассислигига кириб, уни тамомлайди. Бироқ ўз йўналиши бўйича ҳеч қачон ишламайди.

Владимир Зеленский КВН ва "Квартал-95"да

Мактаб чоғида Зеленский КВНга қизиқади. Талабалик даврида КВНда турли жамоаларда иштирок этади.

1997 йилда унинг жамоаси КВНнинг Олий лигасида чемпион бўлганда, Зеленский дўстлари билан "95-чи квартал" жамоасини тузади. Владимир Зеленский жамоа сардори бўлади.

Жамоа икки карра КВНнинг иккинчи мусиқа фестивали мукофоти ғолиби бўлади.

2003 йилда АМиК компанияси билан келишмовчиликдан кейин Зеленский КВНни тарк этади.

2005 йилда Украинада "Интер" телеканалида телешоу дастурига режиссёрлик ва бошловчилик қилади. Шоу қисқа вақт ичида мамлакат аудитория орасида КВН ва Comedy Club дастурларини ортда қолдиради.

"95-чи квартал" жамоаси “Квартал-95” студиясига айланади. Унинг эгалари Владимир Зеленский, Борис ва Сергей Шефир, Андрей Яковлев. Студия бир нечта телелойиҳаларни йўлга қўяди.

Владимир Зеленскийнинг шахсий ҳаёти

2003 йилда Владимир Зеленский мактабдаги муҳаббати Елена Кияшко билан турмуш қуради.

Елена Криворожск техник университетини қизил диплом билан тамомлайди. Мутахассислиги архитектор.

Оилада иккита фарзанд – Александра (15 ёш) ва Кирилл (6 ёш).

Елена “Квартал-95” студиясининг муаллифларидан бири ҳисобланади.

Владимир Зеленскийнинг мол-мулки

Расмий маълумотларга кўра, Зеленский оиласи 5 та квартирага эгалик қилади.

Бўлажак Украина президенти Land Rover, унинг рафиқаси Елена эса Mercedes-Benz S 500 4 Matic машинасида юради.

Бундан ташқари, оилада Breguet, Tag Heuer, Roleх, Piaget маркали соатлар, шунингдек, Graff, Bovet, Breguet заргарлик буюмлари мавжуд.

ОАВларга қараганда, Зеленский оиласида қимматбаҳо қоғозлар, Кипр ва Британ Виргинск ороллари компанияларининг акциялари бор.  

Зеленскийлар оиласи 9 та компанияларда корпоратив эгалик ҳуқуқи мавжуд.

2017 йилда Владимир Зеленский ўз даромади сифатида 280 минг доллар декларация қилган. Банк ҳисобларида 434 минг доллар (асосан Латвиядаги Приватбанкда) ва 1,2 миллион гривен (44,6 минг доллар) мавжуд.

Владимир Зеленскийнинг сиёсий карьераси

2017 йилда “Квартал-95” студияси юмористлари “Халқнинг хизматкори” (Слуга народа) сиёсий партияни рўйхатдан ўтказишди.

2019 йил 1 январда Зеленский Украина президенти сайловларида ўз номзодини қўйишини маълум қилганди. 21 январда актёр Украинанинг Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топширди.

Биринчи сайлов якунлари бўйича Зеленский биринчи поғонага чиқди.

Матбуотда Зеленский олигарх Игорь Коломойский томонидан қўллаб-қувватланиши версияси кенг тарқалган. Партия сайлов кампаниясига 5,5 миллион доллар сарфлагани маълум.

Зеленскийнинг сайлов олдидан берган ваъдалари

Президентликка номзод Украина фуқароларига фақат бир муддат -  5 йил президентлик лавозимини эгаллашини айтди.

Шунингдек, Зеленский қуйидагиларни ваъда қилди.

- Донбассда урушни тўхтатишга келишиш;

- вақтинча оккупация қилинган ҳудудларни қайтариш ва Россияни етказган зарарини қоплашга мажбурлаш;

- парламент депутатлари, судьялар ва президент ўзи даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш бўйича референдум ўтказиш;

- иқтисодиётни детенизациясига (оқлаш) эришиш;

- Украинани НАТОга аъзо бўлиш масаласида референдум ўтказиш;

- Украина ҳарбийларининг маошларини “НАТО стандарти” даражасига етказиш;

- йиғилишга келмайдиган депутатларни мандатидан маҳрум қилиш;

- ёшлар учун уй-жой кредит дастурини тиклаш;

- “Украиналикларни иқтисодий паспорти”ни жорий қилиш, унда давлат томонидан табиий бойликларни сотишдан тушган маблағнинг бир қисмини тўплаш мумкин бўлади.