Смартфонни 100 фоизгача қувватлаш қандай салбий ҳолатларга олиб келади?

23.04.2019 | Технологиялар | 5971

Смартфонни 100 фоизгача қувватлаш ва унинг тўлиқ қувватсизланиши аккумуляторнинг хизмат муддатини қисқартиради. Бу ҳақда Mail.ru Hi-Tech техника бўйича экспертлар порталининг раҳбари Дмитрий Рябинин маълум қилган.

“Қувват олишда қолдирилган смартфон аккумулятори кучини 100 фоизда сақлаб қолиш учун тўйинишда давом этади, демак, тармоқдаги кучланиш натижасида қизиб бораверади, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, смартфон экранида қувват 90 фоизга яқинлашгани ёки ундан сал камроқ қувватга эга бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлганидан сўнг қувватлаш мосламасини токдан узиб қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Эксперт турли смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг “тез қувватланиш” принципи шунга асосланганини қўшимча қилди. Яъни, аввалига телефон максимал даражада тез қувватланади, ярим соат ичида 70 фоизгача қувватланиши мумкин. Шундан сўнг қувватланиш жараёни аккумулятор совуши учун секинлашди.

“Қайд этиш жоизки, аккумляторлар тўлиқ қувватсизланишни ҳам ёқтиришмади: ўчиқ ҳолатидаги телефонни тез-тез қувватлантириш батареянинг хизмат муддатини қисқартиради”, - дея хулоса қилган Рябинин.