Жиззахда сел оқибатида аҳоли бор-будидан айрилди, болалар мактабга боролмаяпти (видео)

23.04.2019 | Ўзбекистон | 7048

Кучли ёмғир ёғиши туфайли юзага келган сел тошқинлари Жиззаҳ вилоятининг Ғаллаорол тумани аҳолисининг турар-жойлари ва мол-мулкларига жиддий зарар етказди.

"Замон" дастури хабарига кўра, табиий офат оқибатида туман бўйича 157 хонадоннинг томорқаси ва 56 та хонадон, битта катта кўприк зарар кўрган. Аҳолининг товуқлари, экилган экинлари, балиқчилик фермер хўжалигининг 20 тоннага яқин балиғи нобуд бўлган.

Болалар мактабга боролмаяпти. Чунки ўқув-қуролларидан тортиб аҳолининг егулигигача ҳаммасини сел оқизиб кетган.