Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кексалар миқдорининг ортиши сайёрамиз келажагига қандай таъсир кўрсатади?
24.04.2019 05:03,  
80

БМТ маълумотларига кўра, 2018 йил охирига келиб, 65 ёшдан ошганларнинг миқдори 5 ёшли болалаларнинг миқдоридан ошиб кетган. Ҳозирда Ер сайёрасида 65 ёшдан ошган 705 миллион кексалар яшамоқда. 5 ёшгача бўлган болалар миқдори тахминан 680 миллионни ташкил этади. Бугунги жараён шундай давом этадиган бўлса, 2050 йилга бориб 5 ёшгача бўлган ҳар бир болага 65 ёшдан ошган иккита кекса тўғри кела бошлайди. Бу жараённи олимлар анчадан бери кузатиб келишмоқда ва ҳозир кўплаб мамлакатларда одамлар узоқроқ умр кўрмоқда, болалар сони эса камаймоқда.

Вашингтон университети қошидаги соғлиқни сақлаш ҳолатини баҳолаш институти директори Кристофер Маррейнинг фикрича, болалалар миқдорининг камайиши ва кексалар улушининг кўпайиши жаҳон ҳамжамиятини сақлашда анча қийин тус олади ва дунё “туғилиш жараёни касодга учраши”ни бошидан кечиради. “Набиралардан кўра боболар ва бувилар кўп бўлган жамиятларда чуқур ижтимоий ва иқтисодий муаммоларнинг юзага келиши билан боғлиқ оқибатларини ҳам бир ўйлаб кўринг,” - деб қўшимча қилади Кристофер Маррей.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 1960 йилда дунёда туғилиш коэффициенти ҳар бир аёлга қарийб 5 фарзанд тўғри келишини кўрсатган эди, ҳозирда бу кўрсаткич 2.4 нафарга тўғри келмоқда. Ижтимоий-иқтисодий юксалиш ҳам бизнинг давримизда яшаётганлар фойдасига ишламоқда. Агар 1960 йилда ўртача умр кўриш 52 ёшни ташкил этган бўлса, ҳозирда бу 72 ёшни ташкил қилмоқда. Натижада биз кўпроқ ресурсларга эҳтиёж сезяпмиз, ҳукуматларга пенсия ва соғлиқни сақлаш тизими борасида босимлар ҳам кучаймоқда.

Яшаш тарзи стандартларининг юқорилиги одамлар кўпроқ умр кўришидан далолат. Мисол учун Японияда ўртача умр кўриш ёши 84 ёшни ташкил қилиб, бу дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан энг юқорисидир ва аҳолининг 27 фоизини кексалар ташкил қилмоқда. Японияда 5 ёшгача бўлганларнинг статистикаси эса 3.85 фоизни ташкил этмоқда. Ҳар икки рақам ҳам Япония ҳукуматини ташвишлантираётган масала бўлиб қолмоқда ва Япония ҳукумати пенсия ёшини 65 ёшдан 70 ёшга ўзгартириш мақсади ҳақида ўтган йили маълум ҳам қилган эди.

Рақамлардаги юқорида назарда тутилган тафовут бошқа ривожланаётган мамлакатларга ҳам таъсир қиляпти. Мисол учун Хитойда кексалар ёши Япониядагидан камроқни ташкил этади. 1970 йилларда туғилишни камайтиришга қаратилган сиёсат Хитойда туғилишни камайтириб юборди ва ўртача бир аёлга 1.6 бола тўғри келмоқда. 5 ёшга етмаган болалар улуши эса 6 фоиздан камроқни ташкил этмоқда.

Болалар миқдори ҳаёт сифатига тескарими?

 Туғилишнинг кўплиги борасида Африка қитъаси мамлакатлари етакчилик қилмоқда. Мисол учун Нигер республикаси дунёнинг энг фертил мамлакати ҳисобланади. Бу мамлакатда бир аёлга ўртача 7.2 нафар бола тўғри келади. Яна бир жиҳати борки, ушбу мамлакатда болалар ўлими ҳолати ҳам дунёдаги энг юқори ўринда туради. Нигерда 1000 нафар болага 85та ўлим қайд этилади.

Маҳсулдорлик коэффициенти

Демографлар учун 2.1 сеҳрли рақам ҳисобланади. Бу рақам аҳолининг кўпайиш маҳсулдорлигида мутаносиблик мавжудлигини ифодалайди. БМТ маълумотларига кўра, дунёда 113 мамлакатда бу мутаносиблик қайд этилган.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида туғилиш миқдорининг камайиши сабабли аҳоли сони камайиб боради ва бу жараён бутун дунёда кузатилаётган аҳоли сонининг кўпайиши манзарасида юз бермоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, дунё аҳолиси 2024 йилга бориб, 8 миллиардга етади.

Туғилиш коэффициенти мисол учун Россияда 1.75ни ташкил қилмоқда, бу эса Россияда бир неча ўн йилликлардан сўнг аҳоли сонига ўта салбий таъсир қила бошлайди. БМТнинг аҳолишунослик бўлими маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб Россия аҳолиси ҳозирги пайтдаги 143 миллиондан 132 миллионга камайиши мумкин.

Аҳолининг қариши ва туғилиш иқтисодга қандай таъсир қилади?

Камайиб бораётган туғилиш ва аҳолининг кексайиши бу энг аввало ишчилар миқдорининг камайишига олиб келади. Натижада иқтисодий маҳсулдорлик пасаяди ва бу ўз ортидан иқтисод ўсишига тўсиқ бўлади. Ўтган йилнинг ноябр ойида Ҳалқаро Валюта Фонди билдиришича, Япония аҳолиси ёшининг кексайиши мамлакатнинг кейинг 40 йилдаги иқтисодини 25 фоизга қисқартиради.

Оксфорд университети профессори Жорж Лисон фикрича, аҳолининг кексайиши ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига таъсир ўтказади.

 Технологиялар кексайиб бораётган аҳоли билан боғлиқ иқтисодий муаммоларни бартараф қилишга ёрдам бера оладими? Ҳозирча, бу савол очиқ қолмоқда.

Оила ва сиёсат

Мутахассислар ўзаро фикрий бирдамликка келишди. Улар назарида аллақачон портлаши кутилаётган “кексайиш бомбаси”ни зарарсизлантириш учун ҳукуматлар ҳаракат бошлаши керак.

Хитой 2015 йилда “бир фарзанд” сиёсати дастурини қайтадан кўриб чиқди ва бир йилдан сўнг барча тақиқлар олиб ташланишига сигнал берди. “Женмин жибао” нашри, ҳаттоки, фарзанд туғилиши масаласи ҳар бир оиланинг ва давлатнинг иши эканлигини ёзиб чиқди.

Бироқ фарзанд туғилиши бўйича тақиқларни бекор қилиш иқтисодий тангликдан ҳимоя бўлмаслиги ҳам мумкин. 2018 йилда Хитойда 15.2 миллион бола туғилди ва бу охирги 60 йил ичидаги энг паст кўрсаткичдир.

Ёши катталар ва соғломроқ кексалик

Аҳолишунослик билан шуғулланадиган мутахассислар назарида, ҳукуматлар мамлакат аҳолисининг кексайиши таъсирлари оқибатларини юмшатиш учун кексаларнинг соғлиги ҳақида қайғуриши керак.

Соғлом одамлар кўпроқ ишлашига имкони бўлади, устига устак бу тиббий хизмат кўрсатиш харажатларини камайтиради.

Шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилоти экспертларига кўра, аёллар эркаклар билан елкама елка ишлаётган мамлакатлар иқтисодида инқирозлар аҳён-аҳёндагина бўлади. Ишчи кучи орасида аёллар миқдори қанча сезиларли бўлса, иқтисод ҳам барқарор бўлади. Олимларнинг бундай таклифлари ҳукумат раҳбарларининг қулоғига етиб бориб, чора кўриладими? Вақт бомбасининг механизми эса чиқиллашда давом этмоқда.

Хориж матбуоти асосида Жаҳонгир Эргашев тайёрлади

(фото: Interfax)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан