Кучли шамол ва ёмғир Ургутнинг ярим миллион аҳолисини кечадан буён чироқсиз қолдирмоқда

24.04.2019 | Ўзбекистон | 4649

23 апрель куни кечки соат 21:00-22:00 ларда кузатилган кучли шамол ва ёмғир Ургут туманидаги қарийб ярим миллион аҳолини ҳозиргача электр энергиясиз қолдираяпти. Бу ҳақда "Зарафшон" нашри ёзади.

Ургут туман ЭТК бош инженери кучли шамол ва ёмғир аксарият подстанцияларга, айрим жойларда электр узатув симларига, симёғочларга зарар етказганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, муаммони баратараф этиш учун муаммо юз берган жойларга электр тармоқлари корхонаси  ходимлари жалб қилинган.