Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги сув тошқинларининг сабаблардан бири маълум қилинди
24.04.2019 13:28,  
2

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати сув тошқинларини олдини олиб бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрсида Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълумот берди.

Таъкидланишича, сув тошқинларининг сабабларидан бири - бу дренаж тизимларига ташланган чиқиндилардир.

“Тошкент шаҳар ҳокимлиги хизматлари томонидан максимал даражада кўчалар тозаланади, бироқ айрим ариқлар, дренаж тизимлар бутилка ва бошқа чиқиндилар билан тўпланиб қолмоқда”, - деб маълум қилинди матбуот хизматида.

Ҳокимлик вакилининг сўзларига кўра, 40 дан ортиқ ҳудудида ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилиб, ушбу тадбирлар учун 50 дан ортиқ махсус техникалар жалб этилди.

Ёғингарчилик миқдори узлуксиз ва аввалги йилларга нисбатан кўплиги муносабати билан Штаб ишчи гуруҳи тузилди.

Биринчи навбатда, автомобиллар серқатнов бўлган йўллар ва аҳоли гавжум ҳудудларни ҳамда босқичма-босқич ички кўчалардаги тошқинларни бартараф этиш ишлари йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари бошчилигида шаҳар штаби ташкил этилиб, туман ҳокимликлари ва мутасадди ташкилот раҳбарларининг туну-кун узлуксиз навбатчилиги йўлга қўйилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан