Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туғилган кунини дабдабали нишонлаган амалдор ишдан бўшатилди
25.04.2019 12:24,  
7

Тожикистоннинг Панжикент шаҳри, Хурми жамоати раҳбари Аҳмадулло Иброҳимов ўз уйидаги туғилган кунига кўплаб меҳмонларни таклиф этгани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Тожикистон Бош прокуратураси хабар қилди.

“Тожикистоннинг Панжикент шаҳри, Хурми жамоати раҳбари Аҳмадулло Иброҳимов 20 март куни ўз уйидаги туғилган кунига кўплаб меҳмонларни таклиф этди. Меҳмонлар учун иккита зиёфат ташкил қилинди”, - дейилган хабарда.  

Таваллуд кунда меҳмон сифатида солиқ хизмати, харбий комиссариат вакиллари ҳамда бошқа амалдорлар қатнашган.

Панжикент шаҳри мэри прокурор кўрсатмасига асосан Аҳмадулло Иброҳимовни ишдан бўшатган.

Тожикистонда 2007 йилда “Анъаналар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида” қонун кучга кирганди. Қонунда назарда тутилган юқори жарималарга қарамасдан кўплаб фуқаролар дабдабали тадбирларни ўтказишни давом этишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан