КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путинга анъанавий корейс қиличини совға қилди.
Владимир Путин эса ўз навбатида Ким Чен Инга шамшир тақдим этди.
Ким Чен Ин “Замонавий қурол бўлмаганда, бундай қиличдан фойдаланишган – бу сизни қўллаб-қувватлайдиган, менинг ва халқимизнинг кўнглини ифодалайдиган кучдир”, дея совғани тақдим этади.
Владивостокда бугун Путин ва Ким Чен Ин биринчи тўлиқ форматдаги учрашувни ўтказишди.
Яккама-якка тартибда музокаралар икки соат давом этди, сўнгра яна бир ярим соат давомида кенгайтирилган шаклда Россия ва КХДР ўртасидаги муносабатлар тарихи ва уларнинг ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Корея ярим оролидаги вазият муҳокама қилинди.