Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида янги автобус йўналиши очилди
25.04.2019 18:14,  
20

Сергелида янги қурилган уйларни шаҳар маркази билан боғлаш мақсадида янги автобус йўналиши очилди, деб хабар қилмоқда “Тошшаҳйўловчитранс”.  

“Жумладан, 133А–“Янги Сергели мавзеси — “Олмазор” метро бекати” йўналиши фаолияти жорий йил 25 апрелдан йўлга қўйилмоқда. Ушбу йўналишда автобуслар 4 та ҳаракат жадвали асосида қарийб 7 километрлик қисқа масофа оралиғида қатнайди”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, янги автобус йўналиши жорий этишга сабаб Тошкент шаҳрида янги уй-жойларнинг қурилиши, шу асосда янги мавзе ва аҳоли пунктларининг бунёд этилаётгани жамоат транспортига талабнинг ортишига сабаб бўлган.  

Сергели туманида қисқа фурсатда бунёд этилган янги уйлар бугун катта мавзега айланди.Шундан келиб чиқиб “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан ушбу мавзелардан ўтувчи йўналишларнинг ҳаракат жадвалига қўшимча автобуслар бириктиришга қарор қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан