Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура: департаментнинг сохта ходимлари қўлга тушди
25.04.2019 19:15,  
5

Департаментнинг сохта ходимлари ушланди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Юқоричирчиқ туман прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда “А.Б.” МЧЖ иш бошқарувчиси М.М.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилди.

“Аслида “К.И.” МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Р.Н. “М” кафесига овқатланиш мақсадида кириб, таомларни сифатидан норозилиги ва кафега келган мижозларга НКМ чеки берилмаётганлигини важ қилиб, ўзини “Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходими Рустам” деб таништириб, ғазнада турган НКМ аппарати ва кафега тегишли бўлган тиббий дафтарчани олиб қўйиб, ушбу ҳолатлар юзасидан баённома расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига фирибгарлик йўли билан ўзининг жиноий шериги, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро А.Р. орқали 1 млн. сўм олган вақтида Департамент органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган”, - дейилган хабарда.  

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Н. ва А.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Агарда юқоридаги каби ҳолатларга дуч келсангиз ёки Сизга номаълум шахслар ўзини Департамент ходими дея таништириб, таъмагирлик қилаётган бўлса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг қисқа рақамли 10-07 ёки Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли туну-кун ишловчи ишонч телефонларига мурожаат этишингизни сўраймиз”, - деб қўшимча қилинган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан