Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«GM Uzbekistan» автомобиллари энди маҳаллий шиналар билан бутланади
26.04.2019 12:40,  
18

Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2019 йилдаги 350-сон қарори билан «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Унга кўра, ҳукумат «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖни ягона етказиб берувчи сифатида тан олди. Энди бюджет ва корпоратив буюртмачилар тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда, корхона маҳсулотларининг харидини амалга оширишга ҳақлидирлар. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

«Ангрен» ЭИЗда жойлашган корхона қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналарининг ягона етказиб берувчиси этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, «Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуннинг 67-моддаси биринчи қисмига биноан давлат буюртмачилари «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖдан ушбу маҳсулот харидининг рақобатли тартиб-таомилини ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга оширишлари мумкин. Шу билан бирга, давлат буюртмачиси товарлар (ишлар, хизматлар) харидини фақат ягона етказиб берувчида амалга оширишга мажбур эмас. Бошқа потенциал етказиб берувчилар иштирокида хариднинг рақобатли тартиб-таомилини ўтказиш тақиқланмаган.

«Биринчи резинотехника заводи» МЧЖни ривожлантириш чора-тадбирлари орасида 2020 йилга келиб «General Motors» (Ўзбекистон) АЖ автомобилларини 493,3 минг дона маҳаллий шиналар билан бирламчи бутлашни таъминлаш белгиланган. Яъни, қарийб 123 минг автомобиль ҳар йили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган шиналар билан чиқарилади. Бу 2019 йил учун режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмининг қарийб 49,2 фоизидир.

Республика бўйича «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ шиналари 78 та автосалон ва 35 та фирма дўконларида ҳам сотилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан