Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
29.04.2019 11:21,  
22

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди

Низомга мувофиқ, Миллий палата республика соғлиқни сақланишини бошқаришга инновацион моделлар жорий этилиши учун масъул бўлган республика тиббиёт ва фармацевтика ходимларини бирлаштирувчи давлат ташкилоти ҳисобланади.

Таъкидланишича, миллий палата замонавий клиник қўлланмалар ва баённомалар, ташхис қўйиш ва даволаш сифат стандартлари, шунингдек, моддий-техник жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг ўз вақтида жорий этилиши устидан мониторинг олиб боради.

Шунингдек, низом билан Миллий палатанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Миллий палатага Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган раис бошчилик қилади. Миллий палата ҳузурида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан