Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон президенти отига бағишлаб рэп айтди (видео)
29.04.2019 11:28,  
50

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов севимли отига бағишлаб рэп айтди. Президент навбатдаги маҳоратини Туркманистонда миллий байрам сифатида нишонланувчи Ахалтекин отлари кунида намойиш қилди. Бу ҳақида Minbar.uz нашри ёзмоқда.

Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам байрамда иштирок этиб, ўзининг севимли айғири Ровочни айлантириб келди, уни сабзи билан сийлади. Орқадоғ аввалроқ Ровочга бағишлаб шеър ҳам ёзган эди.

Тадбирларнинг авжи Гурбангули Бердимуҳамедов невараси Каримгули билан бирга Ровоч ҳақида мусиқа ижро этгани бўлди. Ахборот агентлигининг айтишича, президент рэп ўқиди, мусиқани эса невараси басталаган.

Туркманистон президенти кўп қиррали истеъдод соҳибидир. Маҳоратли чавандоз ва спортчи бўлишдан ташқари, президент шеър ёзади, мусиқа басталайди ва ҳатто автопойгаларда қатнашади. У, шунингдек, қурол-яроғнинг барча турларидан профессионал тарзда фойдалана олади.

Туркманистонда бир неча йилдан бери ҳар йил апрель охирида Ахалтекин отлари орасида халқаро гўзаллик танлови ўтказилади. Кўрик билан бирга Ахалтекин отларининг чиройини ўз асарларида қанчалик моҳирлик билан акс эттирганлигини аниқлаш учун гиламдўз, заргар, рассом ва ҳайкалтарошлар орасида ҳам танлов уюштирилади.

Бундан мақсад Ахалтекин отларининг асл қадимий зотларини асраб қолиш, уларнинг кўркига кўрк қўшиш ва шуҳратини янада кенгроқ ёйиш экани айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан