Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда парламент ваколатлари кенгайтирилди
26.09.2016 12:31,  
22

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунда Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ваколатлари кенгайтирилди, деб ёзади Norma.

Энди улар:

  • фракциялар ва депутатлар гуруҳлари таклифига биноан жойларда манзилли харажатлар ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш масалаларини ҳал қилади;
  • вақти-вақти билан жойларга бориб, давлат ҳукумати ва бошқарув органлари томонидан Қонунчилик палатасининг қонунлари, қарорлари ижро этилишининг ҳолатини текширади;
  • қайтадан қабул қилинган қонунларни ижро этиш доирасида қонун ости актлари ўз вақтида қабул қилинишини мониторинг қилади.

Сенат қўмиталари ҳам «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунда қўшимча функцияларга эга бўлди.

Улар:

  • Сенат мажлисида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятлари масалалари бўйича ахборотларини тинглаш ҳақидаги масалаларни кўтаради;
  • вақти-вақти билан жойларга бориб, давлат ҳукумати ва бошқарув органлари томонидан Сенат қонунлари, қарорлари ижро этилишининг ҳолатини текширади;
  • қайтадан қабул қилинган қонунларни ижро этиш доирасида қонун ости актлари ўз вақтида қабул қилинишини мониторинг қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан