Ўзбекистонда электрон молиявий пирамида яратувчисига суд ҳукми ўқилди (видео)

29.04.2019 | Ўзбекистон | 5471

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида интернет орқали 500 нафардан ортиқ кишининг пулини ўзлаштирган 60 ёшли фуқарога нисбатан ҳукм ўқилди.

«Замон» дастури хабарига кўра, Норқул Раҳматов бунинг учун махсус иккита сайт ишлаб чиқиб, электрон молиявий пирамида яратмоқчи бўлган. 

Суд ҳукми билан унга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаш мажбурияти юклатилган.