Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда президентликка номзод бўлиш учун 8 киши ариза топширди
29.04.2019 18:36,  
8

Қозоғистон Марказий сайлов коммиссияси 29 апрель куни хабар беришича, президентликка номзод бўлиш учун саккиз киши ариза топширди

Улар орасида президент сайловида ғалаба қилиши кутилаётган муваққат президент Қасимжўмарт Тўқаев ҳам бор

Тўққизинчи номзод - Қурувчилар касаба иттифоқидан номзоди илгари сурилган Талгат Эргалиев 29 апрель куни ўз аризасини қайтариб олди.

Аризаларни топшириш муддати 28 апрель куни ниҳоя топди.

Ҳокимиятдаги “Нур Отан” партияси томонидан номзодли илгари сурилган Қасимжўмарт Тўқаев жиддий рақобатга учрамаслиги кутилмоқда, чунки қолган номзодлар Қозоғистонда халққа унчалик таниш эмас.

Ўзини ҳукуматга мухолиф партия дея эълон қилган Социал демакратик партия 26 апрель куни сайловни бойкот қилишини билдирди.

Собиқ дипломат, Қозоғистон Сенатининг спикери бўлган Қасимжўмарт Тўқаев 20 март куни мамлакатни деярли 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев ўрнига муваққат президент бўлганди.

У президент сайлови 9 июнда бўлиб ўтишини эълон қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан