Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат улуши бўлган компаниялар кузатув кенгашлари аъзоларига ҳақ тўлашга чеклов ўрнатилди
30.04.2019 07:09,  
5

Ўзбекистон ҳукуматининг 26 апрелдаги қарори билан давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, ходимлари бўлган кузатув кенгашлари аъзоларига тўловлар миқдорига чеклов ўрнатилди.

Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида маълум қилишича, бир чоракда тўловлар миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан ошмаслиги керак.

Ҳужжатга мувофиқ, хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари аъзолигига номзодларни кўрсатиш устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятлари бўйича — бош вазир ёки унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Устав капиталида давлат улуши 50 фоизгача бўлган хўжалик жамиятлари бўйича эса ҳукуматнинг тегишли котибиятлари билан келишиш талаб қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан