Ўзбекистонда онлайн аукцион орқали автомобиль рақамлари сотуви камайиб кетди

01.05.2019 | Ўзбекистон | 4925

22—28 апрель кунлари «ЎзRTХБ» АЖ да 1,04 триллион сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгармади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 507,8 миллиард сўмни ташкил этди, дебхабар беради Товар хом ашё биржаси матбуот хизмати.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 939,2 миллиард сўмдан 945,3 миллиард сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали 2,3 миллион АҚШ долларга тенг товарлар сотилиб, ўсиш 11% ни ташкил этди. Экспорт таркибида нефть маҳсулотлари 77% ва полиэтиленинг турли маркалари 23 фоизни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳафталик ҳажми 21,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 3,1 миллиард сўмни ёки тузилган битимларнинг 14,4 фоизни эгалади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича «xarid.uz» махсус ахборот порталида 75,4 миллиард сўмлик битимлар тузилди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 14,3 миллиард сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 675 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,4 миллиард сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 14 фоиз биринчи тоифадаги авторақамларга, 47 фоиз иккинчи ва 39 фоиз учинчи тоифа авторақамларга тегишли.