Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон дўстлари кимлар? Шавкат Мирзиёев шу ҳақда гапирди
2.05.2019 13:22,  
19

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига сафари чоғида Ўзбекистоннинг ҳақиқий дўстлари ким эканини айтиб ўтди.

Термиз шаҳрида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси Мирзиёев таклифи билан очиқ мулоқот тарзида ўтказилган.

"Ҳақиқий аҳволни гапирган одам бизга дўст. Учрашувимиз ҳамма масалаларни жой жойига қўйиш бўйича фойдали бўлсин", - деди сессия давомида давлат раҳбари.

Президент фойдали қазилмаларга бой, уч мартагача ҳосил олса бўладиган табиий шароитга эга, аҳолиси меҳнатсевар Сурхондарё вилояти салоҳиятининг ҳали ўндан бири ҳам ишга солинмаганини қайд этди.

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот мамлакат кўрсаткичидан 2,3 баробар, хизмат кўрсатиш 2 баробар, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш 8 баробар кам эканини кўрсатиб ўтилди. Вилоятда иқтисодий фаол аҳолининг 10 %и ишсиз, тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 54 % экани танқид қилинди. 

Мирзиёев сессия давомида чет элдан инвестиция олиб келиб, замонавий корхоналар ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли ва маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан