Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Гранд» радиоси Гулнора Каримованинг фуқаролик эрига тегишли эканлигини рад этмоқда
3.05.2019 11:13,  
3

«Гранд» радиостанцияси Гулнора Каримованинг эри Рустам Мадумаровга тегишли эканлиги ҳақидаги маълумотларни рад этди.

«20 йиллик фаолиятимиздан сўнг МИБ вакиллари эшигимизни тақиллатиб, раҳбаримиз ва таъсисчимиз Светлана Хонга радиостанция унга тегишли эмаслигини маълум қилмоқда. Гарчи унинг 2002 йилдан бери эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи барча ҳужжатлар бўлса ҳам. Биз мурожаат қилган ҳеч бир идора бу вазиятга аниқлик киритишга ҳаракат қилмаяпти. Мадумаров деган шахснинг ташкилотимизга алоқаси борлигини далилловчи бирон бир ҳужжат тақдим этилмади, чунки бу иш ‘Maxфий’ тамғаси остида экан», — дейилади радиостанциянинг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилган мурожаатда.

«Гранд» вакилларига кўра, радиони давлат фойдасига олиш бўйича қарор чиқарилган суд мажлиси ҳам бўлиб ўтган, бироқ унга ташкилотдан ҳеч ким таклиф этилмаган. Шунингдек, радио 8 май куни бўлиб ўтадиган аукционга қўйилган ва бошланғич нархи деряли икки баробар арзонлаган.

«Ҳаммаси кимдир радиони қанча суммага харид қилишни ҳал қилиб бўлгани ва энди фақат 8 май санаси келишини кутаётгандек таассурот қолмоқда», — таъкидланади мурожаатда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан