Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки йилда 1200га яқин фуқаро овқатдан заҳарланганлиги маълум бўлди
3.05.2019 12:28,  
3

Ўзбекистон Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев 2017-2018 йилларда 1190 нафар фуқаро овқатдан заҳарланганини маълум қилди. 

Давлат санитария - эпидемиология назорати республика маркази маълумотларига кўра, 2017-2018 йилларда 1190 нафар фуқаро, овқатдан заҳарланган, уларнинг 222 нафари болалар бўлиб 9 нафари вафот этган.

"Мамлакатдаги деҳқон бозорларининг санитария - эпидемиологик ҳолати ҳам талабга жавоб бермайди. Маълумотларга кўра, жами 300 га яқин деҳқон бозори ва уларнинг 150 дан ортиқ шохобчасининг аксарияти ичимлик суви билан тўлиқ таъминланмаган, савдо расталари етишмайди, тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш учун махсус расталар ва шароитлар яратилмаган", - деди Йўлдошев.

Хусусан, ветеринария - санитария лабораториялари ташкил этилмаган, чиқиндиларни йиғиш учун махсус жойлар ажратилмаган.

Деҳқон бозорларида санитария – гигиена талабларига жавоб бермайдиган, бозор ҳудудининг очиқ майдонларида ёки уй шароитида тайёрланган таомлар билан савдо қилиш амалиёти тобора авж олмоқда. 2018 йилда ўтказилган санитария назорати тадбирларида деҳқон бозорларидаги 46.855 нафар сотувчи тиббий кўрикдан ўтмаганлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун – 3 май Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Ялпи мажлис кун тартибига 20 дан зиёд масала киритилган. Сенаторлар 8 қонун ва бошқа масалаларни кўриб чиқиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан