Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банкда кибержиноятларга қарши кураш лабораторияси очилди
4.05.2019 16:53,  
134

Ўзбекистон Марказий банкида кибержиноятчиликка қарши кураш лабораторияси ташкил этилди. Бу ҳақда 3 май куни Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида МБ раиси Мамаризо Нурмуродов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, банклараро тўлов тизими 27/7 режимида узлуксиз фаолият кўрсатади. Ҳозирда банклараро тўловлар иш кунлари 17:00 га қадар амалга оширилса, шанба ва якшанба кунлари бунинг иложи йўқ.

«Жисмоний шахсларда ўз мобил телефонлари орқали буни амалга ошира оладилар. Биз худди шундай шароитни юридик шахслар учун ҳам яратишни истаймиз. Бугун Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари фермерлари учун бу имкониятни тақдим этдик, улар тўлов қоғозларини тўлдирмайдиган, кредит учун банкларга бормайди ва ўз пластик карталари орқали ўғит ва ёқилғи сотиб олишлари мумкин. Бу шанба ва якшанба кунлари, кечаси ҳам, кундузи ҳам ишламоқда», — деди у.

Марказий банк раҳбари ушбу тизимнинг жорий этишда ахборот хавфсизлигига алоҳида диққат қаратиш лозимлигини тан олди. Ушбу йўналишда Ўзбекистон Марказий банки FinCERT — Россия банкининг кредит-молия соҳасида компьютер ҳужумлари мониторинги ва бошқарув маркази билан ҳамкорлик қилмоқда.

«Эҳтимолий ҳужумларга барҳам бериш учун биз Марказий банкда кибержиноятчиликка қарши кураш лабораториясини очдик», — деди Мамаризо Нурмуродов. Унинг сўзларига кўра, лаборатория фуқаролар ҳисобига тушаётган пул маблағларини ҳам кузатиб боради.

«Айтишим мумкинки, агарда кимнингдир ҳисобига кўп миқдорда пул тушса, ўрганиш олиб борамиз. Очиқ айтаман, масалан, ойлик маошингиз 5 млн сўм, агар бирданига 50 млн сўм тушса, бу бизда шубҳа уйғотади. Балки кимдир янглишдан пул ўтказиб юборгандир, балки бошқа сабаб бордир», — деди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан