Самарқанднинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади

05.05.2019 | Ўзбекистон | 4498

Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2019 йил 4 майдаги 212-Ф-сонли фармойишига асосан, «9 май – Хотира ва қадрлаш куни» умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади, дея хабар беради Zarnews.

Ушбу кўчалар рўйхати ва уларнинг ёпиқ бўлиши вақти қуйидагича:

6 май куни соат 7:00 дан 11:00 гача:

— Регистон кўчасининг Регистон майдонидан Амир Темур ҳайкали ёнидаги майдонигача бўлган қисми;

— Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур ҳайкали ёнидаги майдонигача бўлган қисми;

— Университет хиёбони кўчаси, Г-34 йўлининг Университет хиёбонидан Муқимий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисми.

7 май куни соат 7:00 дан 11:00 гача:

— Маҳмуд Қошғарий кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисми.

9 май куни соат 7:00 дан 17:00 гача:

— Камол Ота Турк кўчасининг Шоҳрух кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисми.