Ўзбекистон 2019 йилнинг биринчи чорагида дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди

06.05.2019 | Иқтисод | 4918

2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди. Бу ҳақда World Gold Cоунcил (Олтин бўйича жаҳон кенгаши) ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар беради «Минбар».

«Жаҳон олтин бозорида жорий йилнинг биринчи чорагида 11 тонна 300 кило олтин сотилди. Бу анчадан бери кузатилмаган юқори сотиш даражасидир ва бунинг асосий сабабчиси учта мамлакатнинг (Ўзбекистон, Мўғулистон ва Тожикистон) марказий банкларидир», – дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботда айтилишча, Ўзбекистон январь ойидан март ойигача 6,2 тонна олтин сотган. Бу иккинчи ўринда келаётган Мўғулистондан деярли икки баробар (3,4 тонна) кўп. Учинчи ўринни Тожикистон (1 тонна) эгаллади.

Жаҳонда энг кўп олтинни (55,3 тонна) сотиб олган давлат эса Россия бўлди. Россия тўрт йилдирки олтиннинг энг катта харидори бўлиб келмоқда. Бу унинг АҚШ ғазнасининг қимматли қоғозларидан воз кечиш ва иқтисодиётини доллардан холи қилиш ҳаракатининг бир қисмидир.

Энг кўп олтин сотиб олганларнинг иккинчиси Туркия (40 тонна), учинчиси Хитойдир (33 тонна).

Ўзбек олтинининг асосий харидори Швейцариядир.