Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий суддан ёш адабиётшунос Акром Маликка оқлов сўралмоқда
8.05.2019 12:48,  
86

2016 йилнинг 22 июль кунида ҳибсга олиниб, Республикамиз Жиноят Кодексининг 159- ва 244-моддалари билан айбланиб, 6 йилга қамалган ёш адабиётшунос олим Акром Маликнинг адвокатлари Фахриддин Мустонов ҳамда Тангриберган Жуманиязов Олий судга назорат тартибидаги шикоят аризаси билан мурожаат қилдилар. Адвокатлар маҳкумнинг "жиноий иши"да келтирилган барча далилларнинг "номақбул" эканини асослаб, улар билан жиноят иши қўзғаш қонунга зид эканини қатъий таъкидламоқдалар. Улар Акром Маликка нисбатан "очилган" ишни бекор қилиб, маҳкум оқлов ҳукми билан озод этилишини талаб қилишмоқда.

Шикоят арзида акс этган важлар:

1. Маҳкум ҳибсга олинган кун 2016 йил 22 июль бўлгани ҳолда суд қамоқ муддатини 2016 йил 6 август кунидан ҳисобланган. Маҳкумнинг 15 кунлик ҳибси нега "унутилган"?

2. Далилларни олиш ва текширишда процессуал кодексидаги барча моддалар қўпол тарзда бузилган. Яъни "жиноят далили" деб кўрилган флешка ҳам, компютер ҳам маҳкумнинг кўз олдида текширилмаган. Яна бошқа барча баённомаларда қатор сунъийлик, уйдирма аниқ кўриниб турибди.

3. Маҳкумнинг иқрори руҳий босим ва қийноқлар билан олинган ва у 6 ой давомида мутлақо ташқи оламдан узилган ҳолда сақланган. Оила аъзолари ёллаган адвокатлардан воз кечтирилиб, бошқа адвокат олишга мажбурланган. У адвокат маҳкум қандай айблов билан қамалаётганидан ҳам бехабар бўлган.

Адвокатларнинг қатъий таъкидига кўра, маҳкум Акром Маликни жиноятчи деб аташга асос берувчи бирор далил мавжуд эмас. Бу эса қонунларимизга кўра, Акром Маликни оқлаш ва реабилитация қилиш шартлигини билдиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан