Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек чегарачиси чўкаётган қозоғистонлик аёлни қутқарди
8.05.2019 13:58,  
5

Ўзбек чегарачиси "Келес" чегара олди каналида чўкаётган қозоғистонлик аёлни қутқариб қолди, деб хабар берди ЎзА.

"4 май куни ДХХ қўшинлари ва Javlon Terminal Group компанияси ходимининг биргаликдаги сайи ҳаракатлари билан "Келес" чегара олди каналида чўкаётган аёлни қутқаришга муваффақ бўлинди", - дейилади хабарда.

Нашр хабарига кўра, чўкаётган аёл 33 ёшли Айнур Аскарова эканлиги аниқланган.

Қозоғистонлик чегарачилар ҳам аёлга ёрдам кўрсатиб, керакли тиббий ёрдамни амалга оширганлар.

Айни вақтда аёл саломатлиги хавфдан холи, деб қўшимча қилган нашр.

Айтганча, Келес дарёсининг узунлиги 241 километрни ташкил этади, у Каржантау тоғидан бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан