Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда “Ювентус” академияси очилди (фото)
8.05.2019 14:02,  
120

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида “Ювентус” футбол клуби академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Италиянинг “Ювентус” клубининг брендни бошқариш ва ривожлантириш бўйича ижрочи директори Каролина Киапперо, академиянинг Тошкентдаги ижрочи директори Тимур Султанов,  президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда университет ректори Кунгратбай Шарипов иштирок этишди.

Пресс-конференция перед открытием

Академиянинг очилиш маросимида “Ювентус” клуби мураббийлари болалар учун маҳорат дарслари ўтказишди.

2019 йил август ойидан бошлаб 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларни мавсумий машғулотлар учун саралаб олиш бошланади.

Каролина Киапперо и Абдужаббар Абдувахиттов

“Ювентус” академияси Тошкентдаги Турин политехника университети базасида ташкил этилди.

Машғулотлар олийгоҳ ҳудудида ўтказилади. Бу ерда болаларга сифатли таълим бериш учун барча шароитлар: спорт мажмуаси, футбол майдонлари, ҳовуз, тренажёр зали ва  диет-қаҳвахоналар мавжуд.

“Мен “Ювентус”нинг 58-академияси очилиш маросимида иштирок этаётганимдан бахтиёрман. Биз Ўзбекистонда спорт соҳасида катта ўзгаришлар содир бўлаётганини кўряпмиз. Умид қиламанки, академиямиз мамлакатда футболни ривожлантиришда ёрдам беради”, - деди Каролина Киапперо.

Академиянинг асосий вазифаси – болаларга таълим бериш, нафақат профессионал футболчиларни, балки жамиятнинг муносиб аъзоларини тарбиялашдан ҳам иборат. Шунинг учун ўқув муассасида тарбияланувчиларнинг ҳам жисмоний тайёргалигига ҳам умумий ривожланишига катта эътибор қаратилади.

Мастер класс от тренеров из Турина

Афсонавий клуб вакиллари Академияга қабул қилиш тартиби ва мезонлари ҳақида тўхталиб ўтиб, улар барча хоҳловчиларни қабул қилишга тайёр эканликларини маълум қилишди. Шунингдек, ҳар бир бола учун маҳаллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда энг муносиб ва қулай машғулот усулларини танлашга тайёрлар.

Бундан ташқари, ташкилотчилар болаларни қабул қилиш жараёнида коррупцияга ҳар томонлама қаршилик кўрсатишга ваъда беришди. Клуб вакилларининг сўзлари кўра, инфратузилма ва ташкилий имкониятлар гуруҳ ва мураббийлар сонини оширишга имкон беради.

Ҳар бир тарбияланувчи учун энг мувофиқ дастур танлаб олинади. Лойиҳа доирасида Турин шаҳрига бориш имкониятини кўзда тутилган. У ерда ўзбекистонлик тарбияланувчилар бошқа жаҳон клублари академия футболчилари билан куч синашишлари мумкин бўлади.

Маълум бўлишича, клубда нафақат болалар, балки маҳаллий мураббийлар ҳам тайёрланади. Ўзбекистонлик мураббийлар билан ишлаш учун мутахассислар Тошкентга малака ошириш мақсадида вақти-вақти билан ташриф буюришади.

Бугунги кунга келиб “Ювентус академияси” Европа, Осиё ва Америка қитъасида жойлашган 49 та мамлакатда ўз ваколатхоналарига эга ва унинг 100 дан ортиқ муассасаларида 15000 нафарга яқин болалар таълим олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан