Тошкент вилоятида бировнинг оиласини бузганлиги тахмин қилинаётган аёл «самосуд» қилинди (видео)

08.05.2019 | Жамият | 5896

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёллар томонидан уюштирилган “самосуд” ҳолати тасвирланган видео тарқалди. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, аёллар одамлар гавжум жойда бошқа бир аёлни калтаклаган.

Иддаоларга кўра, аёл зўравон аёллардан бирининг оиласи бузилишига сабабчи бўлгани учун “самосуд” қилинган.

Воқеа Ангрен шаҳрида юз бергани ҳақида маълумотлар бор. Ушбу шармандали воқеа қачон юз бергани ва унинг иштирокчиларининг шахси ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳозиргача маълумот бермади.