Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беш юздан ортиқ Молдова фуқаролари Ўзбекистондан чиқариб юборилди
11.05.2019 13:47,  
10

Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари 500 нафарга яқин молдовалик идиш-товоқ сотувчиларни Ўзбекистондан чиқариб юборди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

ИИББ хабарига кўра, 2015 - 2018 йиллар орасида Тошкентда аҳоли томонидан Молдовадан келган ва ўзини тадбиркор деб таништирган фуқаролар устидан кўплаб аризалар келиб тушган. Фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари аниқлангани туфайли ўнлаб жиноий ишлар қўзғатилган.

"Бундан ташқари чет эл фуқароларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузилганлиги билан боғлиқ фактлар бўйича юздан ортиқ маъмурий баённомалар тузилиб, 500 га яқин Молдова фуқаролари республикамиздан чиқариб юборилганлар. Солиқ органлари ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказган тадбирлар натижасида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги бузилганлиги бўйича юздан ортиқ фактлар аниқланган”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу йилнинг баҳорида Тошкент шаҳрида қариялар ва ва ёш оналарга айрим маҳсулотларни қимматбаҳо хорижий товар сифатида 3-4 баробар қиммат сотаётган Молдова фуқаролари устилдан  кўплаб аризалар келиб тушган.

Кейинчалик аниқланишига кўра, ушбу “қимматбаҳо товарлар” аслида “Бек Барака”, “Чилонзор буюм бозори” ёки “Тошкент савдо марказида” сотиб олинган оддий маҳсулотлар бўлган.  

ИИББ ўз навбатида, аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борган, фуқароларни қўлда сотилаётган идиш-товоқ, косметика ва чойшабларни сотиб олишга шошилмасликка чақирган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида, кейинги вақтларда бозорга бориши имкони бўлмаган қариялар ва ёш оналарни алдаётган “молдовалик тадбиркорлар” Тошкент шаҳрида кўринмай қолган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан