Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Хитой молларига бож тўловларини кескин оширади
11.05.2019 16:10,  
6

АҚШ савдо вакили Роберт Лайтхайзер жума куни президет Доналд Трамп умумий қиймати қарийб 200 млрд. долларга тенг Хитой товарларига тариф ставкаларини 10 фоиздан 25 фоизга ошириш бўйича кўрсатма берганини маълум қилди.

АҚШ президенти Трамп декабр ойида Хитой товарларига божлар оширилишини 90 кунга кечиктириш ҳақида қарор қабул қилганди. Агар бу муддат ичида томонлар музокаралар ва икки томонлама муносабатларда жиддий ўзгаришга эришмаса ҳамда аниқ ҳаракатлар кузатилмаса, божларни яна оширишга ваъда берганди.

Трамп 5 май куни Хитой билан савдо-иқтисодий музокаралар "жуда секин бораётгани" туфайли 10 майдан бошлаб тарифлар оширилишини маълум қилган эди.

Трамп маъмурияти Хитойни юан курсини сунъий равишда паст ушлаб келаётганликда айблаб келади.

Ғарблик иқтисодчиларга кўра, юаннинг паст курси Америка учун фойда келтирмайди, чунки АҚШ товарларининг рақобатбардошлигига путур етказади ва натижада АҚШнинг Хитойга экспорти ҳажмини ошириш имконини бермайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан