Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қайси ҳолатларда хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилади?
12.05.2019 22:46,  
339

Автомобильга ўтирганда хавфсизлик камарини тақиш муҳим аҳамиятга эга. Ва бу ҳолат қонун билан белгиланган. Аммо баъзи бир сабабларга кўра бир қатор шахсларга хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълумот беради.

Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

— автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

— транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

— ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;

— орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

— аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

— аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан