Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда юқори қаватдан сакраб, жонига қасд қилишга уринган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди (видео)
13.05.2019 13:21,  
8

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматидан хабар берилишича, 11 май куни тахминан соат 10.30 да 102 рақамига Чилонзор тумани 20-кварталида яшовчи эркак киши қўнғироқ қилиб, тўққиз қаватли уйнинг бешинчи қаватидан сакраб ўзининг жонига қасд қилмоқчилигини маълум қилган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазият бошқармаси, Тошкент шаҳар клиник психиатрия шифохонаси “тез ёрдам” бригадаси, ёнғин хавфсизлиги ходимлари ва туман ҳокими ҳамда прокурори етиб боришган.

"Эллик ёшли эркак балкон тўсиқидан ошиб ўтиб, қарори жиддий эканлиги ҳақида қичқирар эди. Бу фикрдан қайтишга кўндириш учун бир соатдан ортиқ кетганлигига қарамасдан, эркак ҳеч кимга қулоқ солмас эди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг кўрсатмасига биноан эркак кишининг ёнига йўналтирилган ИИББ алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари ўз малакаларини қўллаган ҳолда эркак кишини қутқариб қолишди. Ҳозирги вақтда психиатр А.Т. билан иш олиб бормоқда", – дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан