Андижонда суриштирув учун олиб келинган йигитни калтаклагани билдирилган ИИБ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад этилди

13.05.2019 | Жамият | 4844

Андижон вилояти ИИБ томонидан ўтказилган хизмат текширувида тунги пайтда суриштирув учун олиб келиниб, калтаклангани даъво қилинган Ҳасанбой Исмоиловнинг кўргазмалари ўз тасдиғини топмаганлиги учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Андижон шаҳар прокуратурасига юборилган. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Тўпланган ҳужжатлар юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, шаҳар ИИБ ходимлари ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги учун уларга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш рад этилди.

Жамоатчилик вакили Абдулбосит Даминовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисмида кўрсатилган, фуқаро Ҳасанбой Исмоиловнинг ҳаракатларида эса МЖтКнинг 41-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлганлиги учун уларга белгиланган тартибда маъмурий чора кўриш ҳақида қарор қабул қилинган.