Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Нега менинг фарзандларим номидан гапирасан?”: Имомали Раҳмон ёлғончи амалдорни шарманда қилди
13.05.2019 15:20,  
34

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон молия, банк, божхона ва солиқ ходимлари билан бўлган йиғилишда божхона хизмати ходимини сўроқ қилиб, унинг ёлғончи эканлигини фош қилди. 

Президентнинг мазкур божхона ходими қилган суҳбати “Тожикистон” марказий давлат телеканали орқали эфирга узатилди.

Раҳмон амалдорни микрофон қаршисига чорлаб, қуйидаги саволларни беради:

Имомали Раҳмон: Неча йилдан бери ишлабяпсан?

Божхоначи: Бир йилу саккиз ой.

Имомали Раҳмон: Бир йилу саккиз ой? Нечта уйинг бор? Ростини айт!

Божхоначи: Учта.

Имомали Раҳмон: Нечта машинанг бор?

Божхоначи: Битта.

Имомали Раҳмон: Битта эмас, тўғрисини айт. Қўлимда маълумотлар бор.

Божхоначи: Иккинчиси меники эмас. Биттаси менинг номимда.

Имомали Раҳмон: Биттаси бошқа кишининг номида, биттаси эса сенинг номингда. Машинанг неча пул туради?

Божхоначи: ... (сукунат)

Имомали Раҳмон: Нечта хорижий тилни биласан?

Божхоначи: Уч тилни биламан.

Имомали Раҳмон: Қайси олийгоҳни битиргансан?

Божхоначи: Россия дипакадемиясини, Муҳтарам жаноб...

Имомали Раҳмон: Ёлғон айтяпсан, битирмагансан.

Божхоначи: Давлат хизмати... шундай, шундай.

Имомали Раҳмон: Битирмагансан, ёлғон гапирма!

Божхоначи: Ҳа, битирмаганман, Муҳтарам жаноб, сабаби шундаки...

Имомали Раҳмон: Саводсизлигинг учун ҳайдаб юборишган. Нега давлат раҳбарининг фарзандлари номидан гапирасан? Ёш кадр аҳволига қаранг! Гуноҳинг бошингдаги сочингдан ҳам зиёд. Тушундингми? Қаерда ишлаган бўлсанг, ҳамма жойда сенга жазо бериб, ҳайдаб юборишган. Сени қандай қилиб ишга олишганига ҳайронман. Ҳеч кимга итоат қилмайсан. Ҳатто салом бермайсан! Нима, осмондан тушганмисан? Қонун нима ким учун? Гуноҳинг йўқми? Камчилигинг йўқми?

Божхоначи: Бор, бор.

Имомали Раҳмон: Борасанда, аризангни ёзасан, йўқоласан! Ёшсанда, бўлмаса камида 15 йил қамоқда ўтирардинг.

Суҳбат сўнгида Раҳмон амалдорга хорижга чиқариб юборган пулларини қайтаришни буюрди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан