Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда пенсияларни тайинлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди
13.05.2019 15:21,  
57

“Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш жараёнини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Ўзархив” агентлиги ҳамда таркибий бўлинмалари, шунингдек шахсий таркибга оид ҳужжатлар сақлови мавжуд бўлган вазирлик ва идораларга электрон сўровномалар юбориш ва қабул қилиш тизими орқали амалга оширилиши;

2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳри Бектемир, Яккасарой ва Чилонзор туман бўлимлари орқали, 2020 йилнинг 1 июлдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида жорий этилиши тўғрисидаги таклифлари маъқуллаш белгиланган.

Ҳужжат лойиҳасида айтилишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

“а) давлат пенсияларини тайинлашда фуқаронинг иш стажи мулкчилик шаклидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборот тизимига киритилган электрон маълумотларга асосан ҳисобланади;

б) фуқароларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари:

2005-2015 йиллардаги давр учун - АТ “Халқ банки”нинг жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар;

2016-2018 йиллардаги давр учун - Давлат солиқ қўмитасининг фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри, 2019 йилдан кейинги давр учун эса - иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш реестри маълумотлари асосида тасдиқланади.

Ушбу даврлар учун фуқароларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи қоғоз шаклидаги маълумотлар талаб қилиниши ман этилади”, - дейилган қарор лойиҳасида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан