Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда ит ўқувчи қизнинг дарс қилишини назорат қилмоқда
13.05.2019 18:38,  
13

Хитойлик Сюй Синья исмли 11 ёшли мактаб  ўқувчиси ўзининг тарбиячи ити ёрдамида дарс қилади, деб ёзмоқда РИА Новости. Унинг отаси итини ўқувчи фарзанди учун тарбиячи ролини бажаришга ўргатган.

Дарс қилаётган вақтда бола китобдан чалғиб бошқа ишлар билан шуғуллана бошласа, ит ҳам ўзини бошқача тута бошлайди. Буни билган ўқувчи диққат билан, чалғимасдан дарс қилишга ҳаракат қилади.

“Олдин дарс қилиш, кейин пианинода машқ қилиш жуда зерикарли эди. Итим мени “назорат” қила бошлаганидан бери бу қизиқарли машғулотга айланди. Бир ўзим бўлсам менинг фикрим чалғиб кетар эди. Итим билан эса худди  синфдошларим билан бирга дарсга тайёрланаётгандек ҳис қиламан ўзимни”, - дейди Сюй Синья.

Тарбиячи ит 3 ёшда Сюй уни ўз синглиси каби жуда яхши кўради. Уй вазифалари бажариб бўлинганидан сўнг улар биргаликдай ўйнайди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан