АҚШ Эрон билан уруш бошлашга тайёр

14.05.2019 | Жаҳон | 6049

Пентагон Эронга қарши туриш учун 120 минг ҳарбийларни юборишга тайёр, деб хабар қилмоқда дунё ОАВлари.

АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажараувчи Патрик Шанахан тақдим этган янгиланган ҳарбий режага кўра агар Эрон ядро қуролини ишлаб чиқаришни тезлаштирса ёки америка ҳарбийларига ҳужум қилса, АҚШ 120 минг нафар ҳарбий хизматчиларни Яқин Шарққа юбориши мумкин.

Бу ҳақда New York Times нашри янги режа билан таниш, миллий хавфсизлик учун масъул бир неча америка мансабдорларига таяниб хабар бермоқда.

Нашр ёзишича, Шанахан ушбу режани АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича бош ёрдамчилари учрашувида, 9 май куни тақдим этган.

Янги режа Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон бошчилигидаги "қирғийлар" босими остида қабул қилинган, деб қўшимча нашр