Тошкентдаги Карвон бозорининг собиқ директорига тегишли уй аукционда кескин арзонлашиб кетди

14.05.2019 | Ўзбекистон | 6158

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги сув бўйида жойлашган, «Ўрикзор» даҳасидаги Карвон бозорининг собиқ директори Дмитрий Лимга тегишли бўлган кўчмас мулк объекти савдога қўйилганди.

Дастлаб мазкур уй-жой мажмуасининг нархи 35 536 900 759,00 сўм этиб белгиланган.

Мазкур мулк объекти энди 20 фоиз арзонлашган нархда такрорий аукционга қўйилди. Ҳозир унинг нархи 26 652 675 568,80 сўм.