Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида очилаётган Амити университети филиалида ўқиш нархи маълум бўлди
14.05.2019 17:56,  
53

Тошкент шаҳрида очилаётган Амити университети филиалида ўқиш нархи бакалаврият учун 3 минг доллар ва магиструтура эса учун 5 минг доллар этиб белгиланган. Бу ҳақда 14 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Амити университетининг таълим фаолиятига боғлиқ масалаларни муҳокамасига бағишланган матбуот анжуманинида айтиб ўтилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 7 январдаги «Тошкент шаҳрида Амити университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Амити университети ўқиш 2019 йил сентябрь ойидан бошланади. Олий таълим муассасаси ахборот-коммуникация технологиялари, жумладан, компьютер ва дастурий инжиниринг, сунъий интеллект ва менежмент соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.

«Қабул жараёнлари май ойи охирларида бошланади. Кириш имтиҳонлари инглиз тили ва математика фанидан бўлиб ўтади. Таълим шартнома бўйича йилига бакалавриат учун 3 минг доллар ва магиструтура эса учун 5 минг доллар этиб белгиланган. Шунингдек, тадқиқотчилар учун PhD ҳам мавжуд», — дейди Амити университетининг Тошкент филиали раҳбари, профессор Сунил Кумар Кҳатри «Дарё» мухбирига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Амити университети Ҳиндистондаги етакчи хусусий олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади ва унда 150 мингда зиёд талабалар таҳсил олади. Таълим муассасасининг бош биноси Ноида шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг 11 та шаҳарда кампуслари мавжуд. Шунингдек, Нью-Йорк, Лондон, Дубай, Сингапур, Хитой, ЖАР ва жаҳоннинг бошқа шаҳарларида филиаллари фаолият юритади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан