Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда диний муассасаларни рўйхатга олиш соддалаштирилади
15.05.2019 13:21,  
34

Ўзбекистонда диний ташкилотларни рўйхатга олиш тартиби диний ташкилотларни ташкил этиш учун ташаббускорлар сонининг 100 кишидан 50 кишигача қисқартирилади, шунингдек, диний таълим муассасаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилади. Бу ҳақда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайтида маълум қилинди.

2019 йил 14 майда Ўзбекистон  Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижросини мониторинг қилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатга олиш, тугатиш тартибини янада мақбуллаштириш ва соддалаштириш бўйича халқаро эксперт тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш уларнинг марказий органлари учун давлат божи беш марта – ЭКОИҲ нинг 100 бараваридан 20 бараваригача ва диний ташкилотларнинг ўзи учун 50 дан 10 гача қисқартирилди. Рўйхатга олувчи органга ҳисобот бериш тартиби ва муддати йилига бир марта ҳисобот тақдим этиш талабларини белгилаш йўли билан соддалаштирилди.

Шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи органнинг ваколатларидан диний ташкилотларни тугатиш ҳуқуқи чиқариб ташланди, диний ташкилот фаолиятини суд тартибида тўхтатиш белгиланди.

Ишчи гуруҳнинг кенгайтирилган йиғилишида депутатлар, сенаторлар, вазирликлар, идоралар, таълим муассасалари раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари, диний ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан